«Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб» танловининг финал босқичи иштирокчилари Буюк Британияга таълим саёҳатига юборилади

17:10 04 Август 2022 Жамият
457 0

Иллюстратив фото

АОКАда ўтказилган Президент соврини учун «Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб» танловининг ташкил этилиши ва ўтказилишига бағишланган матбуот анжуманида Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги директори Санжар Обидов танловнинг финал босқичи иштирокчиларининг 70 нафари Буюк Британияга саёҳат учун юборилишини айтди.

Президент қарори (ПҚ — 5117-сонли) қарорига биноан Президент соврини учун «Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб» танлови Халқ таълими вазирлиги ҳамда Чет тилини оммалаштириш агентлиги томонидан халқ таълими тизимидаги мактаб ўқувчилари ўртасида 2021-2022- ўқув йилидан бошлаб ташкил этилган. Танловнинг туман, вилоят босқичларида 7-9-синф ўқувчиларидан тузилган 5 кишигача бўлган жамоа шаклида ўтказилиб келинаётган ушбу танлов учун давлат бюджетидан 54 триллион сўм маблағ ажратилган.

— Болажонларимизга яна бир ажойиб совғамиз бор. Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан танловнинг ҳозирги финал босқичида иштирок этаётган 70 нафар бола, улар ғолиб бўладими, бўлмайдими бундан қатъи назар ва уларнинг 14 нафар ўқитувчилари билан бирга давлат бюджети ҳисобидан шу йилнинг охиригача Буюк Бриянияга таълим саёҳатига юборилади. Бу ҳам тарихда — биринчи марта — деди Санжар Обидов

Шунингдек, танловнинг республика босқичи учун синов тестлари Cамбридге ассессмент ташкилоти билан ҳамкорликда  тузилган. 

Буюк Британияга юборилаётган ўқувчилар Cамбридге университетида профессор ўқитувчиларнинг мастер классларида иштирок этади ҳамда Лондон шаҳрининг тарихий обидаларига саёҳатга олиб чиқилади

Маълумот учун, танлов кейинги йилларда ҳам ҳам анъанавий тарзда ўтказилиб келинади.

Эслатиб ўтамиз, танловнинг финал босқичи 3-5- августгача 3 кун давомида бўлиб ўтади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер