Хорижий эксперт уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирига маслаҳатчи этиб тайинланди

14:17 23 Декабрь 2020 Сиёсат
445 0

Оливье Норман давлат ижтимоий буюртмаларини бериш орқали марказлашган ичимлик суви таъминоти етиб бормаган қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик суви билан таъминлаш масалалари бўйича вазир маслаҳатчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзАга вазирлик матбуот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, халқаро тажрибага эга бўлган эксперт сифатида Оливье Норман давлат ижтимоий буюртмалари асосида қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик суви билан таъминлаш лойиҳаларини шакллантириш, уларни амалга ошириш ҳамда натижадорлигини мониторинг қилиш масалаларида вазирлик масъул ходимларига кўмаклашади.

Ҳозирда сув ресурслари соҳасидаги эксперт Оливье Норман ушбу масалаларда вазирлик ҳузурида ташкил этилган жамоатчилик кенгаши аъзоси сифатида ҳам фаолият юритади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?