Хориждан келтириладиган хомашё импортига 25 фоизлик чегирма жорий этилди

21:45 28 Октябр 2021 Жамият
1392 0

Жорий йилнинг 1 ноябридан "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ республикага импорт ташувларида хомашё ташиш учун 25 фоизлик чегирма жорий қилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон темир йўллари Ахборот хизмати хабар берди.

Бу рўйхатга кимё, озиқ-овқат ва саноат тармоқларида қўлланиладиган 114 турдаги хомашё киритилган. Улар орасида гречка, какао ловия, хлоридлар, сиянидлар, турли бўёқлар, антиоксидантлар ва бошқалар мавжуд.

Маълум қилинишича, чегирма маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий этилмоқда.

25 фоизлик чегирмага эга бўлган товарларнинг тўлиқ рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер