Хоразмдаги «заправка»да 3 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилди

16:26 15 Май 2025 Жамият
148 0

Фото: «Ўзэнергоинспекция»

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Хоразм вилояти Янгибозор туманида жойлашган автомобилларга метан газ тўлдириш шохобчаси 3 миллиард 48 миллион сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар берди.

Қайд этилишича, вилоятда «Ўзэнергоинспекция»нинг ҳудудий бошқармаси, вилоят прокуратура ва ИИБ ҳамкорлигида назорат тадбири ўтказилган. Унда Янгибозор туманида жойлашган «Ф.Г.» МЧЖга қарашли «заправка» табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани маълум бўлган.

Хусусан, ушбу шохобчада газ ҳисоблаш ускунасининг конфигурациясига ташқи таъсир кўрсатилганлиги аниқланган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу қоидабузарлик натижасида газ таъминоти корхонасига 3 миллиард 48 миллион сўмлик зарар етказилган.

Инспекция ахборот хизматининг билдиришича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?