Хоразмда солиқ инспектори, Қашқадарёда эса суд эксперти қўлга олинди

Фото: ДХХ
Хоразм вилоятида солиқ инспекторига, Қашқадарё вилоятида эса суд-экспертиза маркази ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди, деб хабар бермоқда Давлат хавфсизлик хизмати.
Билдирилишича, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани давлат солиқ инспекциясининг маҳаллаларга бириктирилган солиқ инспекторлари шўбаси давлат солиқ инспектори трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва улгуржи савдоси билан шуғулланувчи МЧЖнинг солиқ қарздорлигини ундирмасдан, уни банкротлик асосида тугатиб бериш эвазига ўзининг яқин алоқаси орқали 900 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда солиқ инспекторига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, Қашқадарё вилоятида кузатилган ҳолатда Яккабоғ туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган муқаддам судланган шахс чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжалик томонидан сув таъминотига ноқонуний уланиб, фойдаланганлиги ҳолати бўйича аниқланган 99 млн сўмлик зарарни тегишли ташкилот экспертлари орқали йўқ қилиб бериш эвазига, фермер хўжаликнинг иш бошқарувчисидан 1,5 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, Х.С. номидаги Республика суд-экспертиза марказининг Қашқадарё вилоят бўлинмаси эксперти ушбу 1,5 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда фуқаро ва экспертга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Жасорат мактаблари»га ўқувчиларни қабул қилиш тартиби белгиланди
- Бошқарув соҳасида хотин-қизлар улуши неча фоиз экани маълум қилинди
- Нодавлат олий таълим муассасалари устав фондини камида 2 миллион АҚШ доллари эквивалентида шакллантирилиши шарт – Вазирлар Маҳкамаси қарори
- Етакчилар «Иморат» тарихий-меъморий мажмуасига борди
- «Ливерпуль» юлдузи Диого Жота автоҳалокатда вафот этди. У яқиндагина оила қурганди
- «Anorbank» раҳбари Парижда ўғирлаб кетилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг