Хоразмда ер олиб бермоқчи бўлган фирибгар ушланди

12:52 25 Август 2021 Жамият
443 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ҳазорасп туман бўлими ҳамда ДХХнинг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Х. фуқаро Ш.дан турар жой қуриши учун туман ҳокимлиги захирасидаги 8 сотих ер майдонини ажратиб, танишлари орқали кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?