Хоразмда 73 ёшли отахон ҳамда 70 ёшли турмуш ўртоғи орадан 50 йил ўтиб қонуний никоҳдан ўтди

10:54 11 Август 2022 Жамият
647 0

Фото: Хоразм вилояти адлия бошқармаси

Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани «Пичоқчи» қишлоғида яшайдиган 73 ёшли отахон ҳамда 70 ёшли турмуш ўртоғи орадан 50 йил ўтиб қонуний никоҳдан ўтди. Бу ҳақда Хоразм вилояти адлия бошқармаси хабар берди.

Абдуллаев Шарип (1949 йил туғилган) ҳамда Усанова Курбан (1951 йилда туғилган) ҳозирда 6 нафар фарзанднинг ота-онаси ҳисобланади. Улар шу кунга қадар никоҳни қонуний қайд этмасдан яшаб келишган.

Орадан 50 йил вақт ўтиб, қонуний никоҳдан ўтмаган оилага Ҳазорасп туман ФҲДЙ бўлими масъуллари амалий кўмаги билан эр-хотиннинг никоҳлари қонуний тартибда расмийлаштирилиб, никоҳ гувоҳномаси топширилди.

«Болаларнинг дарду ташвишлари билан овора бўлиб, никоҳ гувоҳномасини олиш хаёлдан ҳам кўтарилган экан. Тўйимизга кўп вақт бўлган бўлсада, гувоҳнома олиш учун вақт ажратмаганимизни қаранг. Ҳозир невара, чеварали бўлганимизда биринчи марта никоҳни қайд этганимиз аёлимнинг 70 ёшли юбилей тўйига ажойиб совға бўлди», – дейди Шарип ота Абдуллаев.

Ҳудудларда олиб борилаётган маҳаллабай ўрганишлар натижасида никоҳ ва туғилганлик гувоҳномалари вақтида расмийлаштирилмаган фуқаролар аниқланиб, уларга тегишли тартибда амалий ёрдам кўрсатилиб, гувоҳномалар расмийлаштирилиб берилмоқда. Шу каби ҳолатлардан биттаси Абдуллаевлар оиласи бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер