Хоразмда 2020 йилда қарийб 500 та ҳуқуқбузарлик аниқланган

15:00 09 Март 2021 Жамият
446 0

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Хоразм вилояти бошқармаси томонидан «Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашишда Департамент органлари томонидан амалга оширилган ишлар: 2020 йил фаолияти мисолида» мавзусида матбуот конференцияси ташкил этилди.  Бу ҳақда Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими хабар берди.

Қайд этилишича, матбуот анжуманида Департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари, шаҳар ва туман бўлимлари бошлиқлари, журналист ва блогерлар иштирок этди.

Тадбирда Департаментнинг вилоят бошқармаси бошлиғи, адлия маслаҳатчиси Ғ.Султанов сўзга чиқди. Маърузада бошқарманинг 2020 йилдаги фаолияти ва келгусидаги вазифалар юзасидан маълумотлар тақдим этилди.

Маълумот ўрнида шуни қайд этиш лозимки, бошқарма томонидан ўтган 2020 йил давомида жами 486 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган бўлиб, натижаси бўйича 185 та жиноят ишлари қўзғатилган, 301 та маъмурий ҳуқуқбузарликка доир иш юритилган. Шунингдек, коррупциянинг оғир кўриниши ҳисобланган пора олиш ва пора бериш билан боғлиқ жиноятлар 39  тани ташкил қилган бўлса, шундан жиноят кодексининг 210-моддаси билан 10 та жиноят ишлари қўзғатилган.                                 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?