Хоразм вилояти маҳаллаларида саховат тадбирлари бўлиб ўтмоқда

Жорий йилнинг 16 январь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида аҳолини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш чора-тадбирлари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган топшириқлар ижроси доирасида Хоразм вилоятидаги барча маҳаллаларда вилоят, шаҳар ва туманлардаги сектор раҳбарлари, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари уйма-уй юриб, аҳоли ҳолидан хабар олмоқда. Маҳаллаларда саховат тадбирлари ўтказилмоқда. Бу ҳақида Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Хусусан, Янгибозор тумани ҳокимлиги ва «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси ҳамкорлигида Жайхун ва Ифтихор маҳаллаларида 100 кг палов дамланиб маҳалла аҳолисига тарқатилди. 90 дан ортиқ эҳтиёжманд оилаларнинг 300 нафарга яқин аъзоларига бепул кийим-кечаклар олиб берилди. 130 га яқин хонадонга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Оиламизнинг барча аъзоларига иссиқ кийим-кечаклар берилди, - дейди Жайхун маҳалласида яшовчи Илҳом Хўжаев. – Бундан жуда хурсанд бўлдик. Бугунги совуқ кунларда маҳалламизда иссиқ овқат ҳам тарқатиляпти. Кўмир ва суюлтирилган газ ҳам вақтида етказиб бериляпти. Маҳалламизда фуқароларга яратилаётган шароитлардан жуда мамнунмиз.
Бу каби саховат тадбирлари вилоятнинг барча маҳаллаларида давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2024 йилдан янги уй сотиб олганларга ҚҚСнинг ярми қайтариб берилади
- Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги минтақавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан муҳим ташаббусларни илгари сурди
- Шавкат Мирзиёевнинг Чилонзор туманига ташрифидан фоторепортаж
- Бухорода Кушон даврига оид девор қолдиқлари топилди
- Ўзбекистонга Эрондан иссиқ ҳаво массалари кириб келмоқда
- Китоблар — тафаккур чашмаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг