Хоразм ва Қашқадарёда «валютчик»лар ушланди
Хоразм ва Қашқадарё вилоятида валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар М.А. ва У.А. фуқаро Х.Р.дан 12 минг долларни 151,2 сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Шу каби, Урганч шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаролар Ш.Х. ва К.Ж. фуқаро М.Х.дан 4,7 минг долларни 48,9 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Яна бир ҳолат, Ҳазорасп туманидаги тезкор тадбирда фуқаролар М.А. ва А.Я. фуқаро У.А.дан 3,7 минг долларни 43,3 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган (муқаддам судланган) Ж.Х. фуқаро Х.Р.дан 4 минг долларни 50,4 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг