Хонободда Туркия билан ҳамкорликда сунъий кўл барпо этилади

15:14 15 Сентябр 2021 Жамият
730 0

Давлатимиз раҳбари Андижон вилоятига ташрифи мобайнида Хонобод шаҳрида бўлиб, бу ерни сайёҳлик марказига айлантириш тўғрисида кўрсатмаларини берган эди. Шундан буён бир қанча ишлар амалга оширилди. Жумладан, санатория қуриб, фойдаланишга топширилди, юзлаб дала ҳовлилари барпо этилди. Энг муҳими, “Андижон-Хонобод” темир йўли ишга туширилди. Хайрли ишларнинг давоми сифатида эндиликда сунъий кўл қуриладиган бўлди.

Хонобод шаҳрида бўлиб ўтган тақдимотда ушбу кўлнинг лойиҳаси атрофлича ўрганилди. Туркиялик ҳамкасблар томонидан ишлаб чиқилган режага биноан лойиҳа фойдаланишга топширилгач, 300 та тадбиркорлик субъекти ўз фаолиятини бошлайди. Бунинг натижасида 2000 ўринли кўнгилочар масканлар, 200 ўринли овқатланиш жойлари ва 500 ўринли бошқа турдаги хизмат масканлари барпо этилади. Кўл атрофида пиёдалар ва велосипедчилар йўлаклари, автомашиналар турар жойи қурилади.

Барпо этилиши кўзда тутилаётган сунъий кўл Хонободда сайёҳлик салоҳиятини ошириши, шубҳасиз.

Саминжон ҲУСАНОВ,
“Халқ сўзи”

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?