Хонандалардан даромад солиғи ундириш миқдорлари белгиланди

09:55 14 Июль 2022 Жамият
443 0

Фото: Иллюстратив фото

«Концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи шахслардан давлат божини ундириш ҳамда уларни солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги Президент Фармони (ПФ–168-сон, 13.07.2022 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, концерт-томоша фаолиятини лицензия асосида амалга оширувчи ижрочиларнинг рейтинг гуруҳлари сони 6 тадан 3 тага қисқартирилди.

Рейтинг гуруҳлари қуйидагича тақсимланади:

I рейтинг гуруҳи:

— республика ҳудудида ва унинг ташқарисида яккахон концерт ташкил этиш;

— II ва III рейтинг гуруҳлари ижрочилари учун назарда тутилган ҳуқуқлардан фойдаланиш;

II рейтинг гуруҳи:

— битта жанрнинг икки ва ундан кўп ижрочилари иштирокидаги концерт-томоша дастурида, турли жанрлар йўналишларининг бир нечта ижрочилари иштирокидаги концерт-томоша дастурида қатнашиш;

— ОАВда қўшиқлар ва видеоклипларни тақдим этиш;

— III рейтинг гуруҳи ижрочиси учун назарда тутилган ҳуқуқлардан фойдаланиш;

III рейтинг гуруҳи:

— тўй, юбилей, тантаналарда концерт-томоша хизматларини кўрсатиш;

— созанда ва раққос(а)лар томонидан битта жанрнинг икки ва ундан кўп ижрочилари иштирокидаги концерт-томоша дастурларини ташкил этиш ва уларда қатнашиш.

Концерт-томоша фаолияти лицензияси учун давлат божини ундириш 2022 йил 1 сентябрдан:

Давлат божи ставкалари пасайтирилади:

— I рейтинг гуруҳи учун БҲМнинг 20 баравари;

— II рейтинг гуруҳи учун БҲМнинг 10 баравари;

— III рейтинг гуруҳи учун БҲМнинг 3 баравари;

Қуйидаги санъаткорлар давлат божини тўлашдан озод этилади:

— ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга;

— ногирон;

— таълим муассасаларида ўқийдиган талабалар – ўқиш муддати давомида;

Юридик шахс ташкил этган ижодий жамоалардан давлат божи ягона лицензия бўйича ундирилади.

Концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи шахслар даромад солиғини декларация асосида ёки қатъий белгиланган миқдорда тўлаши мумкин.

2024 йил 1 январдан хонандалардан, 2026 йил 1 январдан қолган ижрочилардан даромад солиғи фақат декларация асосида ундирилади.

Декларация асосида солиқ тўлашни танлаган ижрочилар учун:

— йиллик умумий даромаднинг 30 фоизидаги харажатлар тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмаган ҳолда чегирилади;

— харажатлар суммаси даромаднинг30 фоизидан ошганда даромаднинг 10 фоизи миқдори чегирилади;

— лицензия учун ундирилган давлат божи ва ижтимоий солиқ суммалари харажат сифатида қайд этилади ҳамда даромадлар таркибидан чегирилади.

Қатъий белгиланган миқдордаги солиқ тўлашни танлаган ижрочилардан даромад солиғи бир йилда бир марта қуйидаги миқдорларда ундирилади:

— I рейтинг гуруҳи ижрочиларидан 2,7 млн сўм;

— II рейтинг гуруҳи ижрочиларидан 1,8 млн сўм;

— III рейтинг гуруҳи ижрочиларидан 1,0 млн сўм.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер