Хива шаҳрида фуқаронинг тадбиркорлик фаолияти қонунийлаштирилиб, унга амалий ёрдам кўрсатилди

23:12 08 Май 2021 Жамият
254 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хива шаҳар бўлими томонидан ўтказилган профилактик тадбирлар жараёнида, Хива шаҳрида жойлашган қурилиш моллари ишлаб чиқариш корхонаси дастлаб ҳеч қандай ҳужжатларсиз фаолият юритиб келаётганлиги аниқланган. Ушбу корхонада 1 ойда 15 минг дона шлакблок маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, ўз фаолиятини уч ой олдин йўлга қўйган. Тадбиркор билан олиб борилган профилактик суҳбат жараёнида қонуний тадбиркорлик фаолиятининг афзалликлари, солиқ имтиёзлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Натижада, тадбиркор ортиқча оворагарчиликларсиз шу ернинг ўзида давлат рўйхатидан ўтказилиб, 5 нафар ишчининг расман иш билан бандлиги таъминланди.

Худди шундай профилактик суҳбат Хива шаҳрида яшовчи Бикажон Искандарова хонадонида ҳам ташкил этилди. Бу ерда тикувчилик цехи ташкил этилган бўлиб, чевар аёл шогирдлари билан бирга миллий ва замонавий либослар тикишни яхши йўлга қўйган. Департамент ходимлари томонидан тикувчи аёлнинг фаолияти ўрганилди ва мавжуд камчиликлар юзасидан амалий ёрдам кўрсатилиб, шу куннинг ўзида қонуний ечим топилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?