Хитойлик олимлар "COVID-19" қандай келиб чиққанини аниқладилар. У лабораторияда яратилмаган

15:53 19 Июль 2021 Дунё
1505 0

Иллюстратив фото

Коронавируснинг келиб чиқиши фақат табиий бўлиши мумкин. Худди шундай хулосага хитойлик олимлар томонидан келинди, деб ёзмоқда "Science China Life Sciences".

Хабарга кўра, Хитойда ўрганишлар олиб бораётган 20 дан ортиқ маҳаллий олимлар ва инглиз тадқиқотчиси коронавирус табиий келиб чиққани ҳақида хулоса қилишган.

Уларнинг таъкидлашича, "SARS-CoV-2" вируси 2003 йилги "SARS-CoV" намунаси билан таққослаганда одам популяциясига жуда мослашган. "COVID-19" тарқалишидан олдин патоген инсон популяциясида қандайдир эволюцияни бошидан кечирган.

"SARS-CoV-2" катта шаҳарда ҳайвонот бозорида ривожлана олмади ва ҳатто лабораторияда ҳам. "SARS-CoV-2"нинг келиб чиқиши муҳокама қилинганда, мослашувчан силжишнинг узоқ жараёнини ҳисобга олиш керак", дейилади мақолада.

Аввалроқ, АҚШ разведкаси коронавирус пайдо бўлишининг сабабларини аниқлай олмагани ҳақида хабар берилган эди. Эслатиб ўтамиз, май ойи охирида АҚШ президенти Жо Байден янги коронавируснинг келиб чиқишини 90 кун ичида аниқлашни буюрган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?