Хитойда юз берган кучли зилзила оқибатида 65 киши ҳаётдан кўз юмган

19:30 06 Сентябр 2022 Дунё
585 0

Фото: DW

Жорий йилнинг 5 сентябрь куни Хитойнинг Сичуан провинциясида кучли зилзила юз берди. Ҳозирга қадар табиий офат оқибатида 65 киши ҳалок бўлгани маълум бўлди. Қутқарув ишлари давом эттирилмоқда.

Бу Хитойда 2017 йилдан бери содир бўлган энг кучли зилзила ҳисобланади. Унинг магнитудаси 6,8 баллни ташкил этган.

Хитой ОАВ хабарларига кўра, табиий офат оқибатида 250 нафарга яқин одам жабрланган. Ўнлаб инсонларнинг жароҳати оғир экани айтилмоқда. Табиий офат душанба куни тушдан кейин содир бўлган, унинг эпицентри тоғли ҳудудда қайд этилган. Зилзила шунчалик кучли бўлганки, ҳатто унинг таъсири юзлаб километр узоқликдаги қўшни ҳудудларга ҳам сезилган.

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, музликлари билан машҳур Хайлуогоу сайёҳлик масканида 200 нафардан ортиқ одам қолиб кетган. Қутқарувчилар уларга етиб бориш учун вайроналарни тозалашда давом этмоқда.

Зилзила эпицентрида электр ва сув инфратузилмаси ҳамда телекоммуникация тармоқларига жиддий зарар етган. Шунингдек, 243 та тураржой вайрон бўлган, яна 13 010 таси зарар кўрган. Зилзила туфайли бир қанча шаҳарларда электр энергияси узилиб, магистраль йўллар, еттита гидроэлектр станцияси шикастланган.

Бу 2017 йилнинг августидан бери Хитойда юз берган энг кучли зилзила ҳисобланади. Ўша йили Аба префектурасида 7,0 магнитудали зилзила қайд этилганди.

Сўнгги ўн йилликдаги Хитойда энг даҳшатли зилзила 2008 йилда содир бўлган. Магнитудаси 8,0 баллни ташкил этган табиий офат оқибатида 70 000 киши ҳаётдан кўз юмган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер