Хитойда яна "COVID-19" ҳолатлари кескин ортмоқда 

22:08 26 Ноябрь 2022 Дунё
728 0

Фото: Reuters

Хитойда кетма-кет учинчи кундирки, "COVID-19" пандемиясининг бутун даври давомида аниқланган коронавирус ҳолатлари бўйича кунлик антирекорд қайд этилмоқда. 

Хусусан, ўтган кун давомида 35 183 та янги ҳолат аниқланган. Инфекция аниқланганларнинг аксариятида касаллик аломатлари кузатилмаган.  24 ноябрда 31 656, 25 ноябрда эса 32 943 кишида "COVID-19" қайд этилган эди. 

Бунгача Хитойда ушбу инфекция қайд этилиши билан боғлиқ энг юқори кўрсаткич жорий йилнинг апрель ойида кузатилган эди. Ўшанда бир кунда 31 709 киши касаллик аниқланганди.

Аввалроқ, Сент-Луисдаги Вашингтон университети тиббиёт факультети олимлари коронавирусни қайта юқтириш ўлим хавфини оширишини кўрсатгани ҳақида маълум қилишган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер