Хитойда Ўзбекистоннинг конституциявий ислоҳотларига доир брифинг бўлиб ўтди

15:33 25 Март 2023 Сиёсат
550 0

Ўзбекистоннинг Пекин шаҳридаги элчихонасида Хитойнинг қатор йирик «ақл марказлари» вакиллари учун Ўзбекистондаги конституциявий ислоҳотларга доир брифинг бўлиб ўтди.

Тадбирда Хитой Ижтимоий фанлар академиясининг Стратегик тадқиқотлар маркази, Хитой иқтисодий тадқиқотлар институти ҳамда Хитой Фанлар академияси ҳузуридаги Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё институтининг етакчи экспертлари иштирок этдилар.

Иштирокчиларга Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва эришилаётган ижобий натижалар ҳақидаги атрофлича маълумотлар тақдим этилди. Шу ўринда янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасида акс этган ўзгаришлар, уларнинг Ўзбекистон истиқболидаги аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилди.

Хитой экспертлари янгиланаётган Конституция Янги Ўзбекистон учун муҳим тарихий босқични ва янги тараққиёт даврини бошлаб беришини таъкидлашди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?