Хитойда оқ қоғоз сотиш тақиқланди. Бунга айрим намойишчиларнинг қоғоз парчаларига ҳукуматга қарши шиорларни ёзгани сабаб бўлди 

16:16 30 Ноябрь 2022 Дунё
704 0

Фото: Reuters

Хитой бўйлаб 80 000 дан ортиқ савдо нуқталарига эга "M&G Stationery" канцелярия компанияси 29 ноябрдан бошлаб А4 форматидаги оқ қоғозларни онлайн ва офлайн режимда сотишни тақиқлашга қарор қилди. Бу қарорга айрим намойишчилар қоғоз парчаларига ҳукуматга қарши шиорлар ёзгани сабаб бўлди.

Компания қоғоз сотмаслиги ҳақида Хитой ижтимоий тармоқларида тарқалган ички хатлардан бирида айтилган. Унда таъкидланишича, тақиқ «миллий хавфсизлик ва барқарорликни сақлаш» ҳамда «жиноятчиларнинг катта миқдорда А4 форматидаги оқ қоғозни тўплаши ва ундан ноқонуний бузғунчилик учун фойдаланишининг олдини олиш» учун киритилган. Шу ўринда "M&G Stationery" вакиллари ҳам митингларни қоралашини ҳам қўшимча қилган.

"M&G Stationery" компанияси Шанхайда жойлашган бўлиб, ўз маҳсулотларини дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатлари ва минтақаларига сотади. 

Намойишларга Шинжоннинг Урумчи шаҳрида 10 киши ҳалок бўлган ёнғин сабаб бўлган. Маълум қилинишича, "COVID-19" туфайли киритилган чекловлар туфайли одамларни қутқариб қолишнинг имкони бўлмаган. Намойишчилар коронавирус чекловларини юмшатишни талаб қилмоқдалар ва баъзилари ҳатто Хитой раиси Си Цзиньпиннинг истеъфосини ҳам талаб қилмоқдалар. Манбада айтилишича, расмийлар митингларни куч ишлатиш йўли билан тарқатмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер