Хитойда коронавируснинг янги ўчоғи аниқланди

16:04 13 Сентябр 2021 Дунё
611 0

Иллюстратив фото

Хитойнинг Фуцзянь провинциясида коронавируснинг янги ўчоғи  аниқланди. 

"Синхуа" ахборот агентлигининг маҳаллий ҳокимият маълумотларига таяниб хабар беришича, ушбу провинциядаги Путянь шаҳрида  олти кишида "COVID-19» тасдиқланган, яна 18 нафар касалликни симптомларсиз ташувчи қайд этилган. 

Дастлабки маълумотларга кўра, провинцияда коронавируснинг ўта юқумли — «дельта» штамми аниқланган. Шу боис аҳолини оммавий тестдан ўтказиш бошланган ва биринчи ҳолат қайд этилганидан кейин 81 938 кишидан намуналар олинган.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?