Хитойда биринчи марта мамлакат бўйлаб қурғоқчилик ҳақида умуммиллий огоҳлантириш эълон қилинди

07:12 21 Август 2022 Дунё
1519 0

Хитой ҳукумати йирик ўрмон ёнғинлари фонида мамлакатда жорий йил ҳисобидан биринчи марта қурғоқчилик ҳақида умуммиллий огоҳлантириш эълон қилди.

Жорий йилнинг 18 август куни Хитойда об-ҳаво хавфининг «сариқ» даражаси эълон қилинди. Бу максимал хавфдан икки даража паст.

Қайд этилишича, бир неча ҳафта давомида Осиёнинг энг узун дарёси Янсзининг жануби-ғарбий Сичуандан Шанхайгача бўлган оқими бўйлаб ғайритабиий иссиқлик кузатилмоқда. Дарёнинг ўнг қирғоғида жойлашган Сзянси провинциясидаги Поянг кўли йилнинг шу фаслидаги одатдаги ҳажмининг чорак қисмигача қуриб қолган. Шунингдек, Чунсин муниципалитетининг 34 округидаги 66 тага яқин дарё қуриб қолган.

15 август куни Янсзининг асосий кузатув нуқтаси бўлган Уханда мутахассислар дарёнинг сатҳи 17,54 м. атрофида, яъни ўтган йиллардаги ўртача кўрсаткичдан олти метрга паст эканлигини қайд этишди. Таъкидланишича, бундай маълумотларни қайд етиш бошланган - 1865 йилдан бери дарёдаги сув сатҳи энг паст даражага тушиб кетган.

Мутахассисларнинг фикрича, бу ҳодисага дарё водийсида ёғингарчиликнинг оз бўлиши, унинг юқори қисмида сувнинг кам миқдорда кириб келиши, юқори ҳарорат сувнинг буғланишини тезлаштиргани сабаб бўлган. Янсзи Хитой аҳолисининг учдан бир қисми яшайдиган ҳудуддан оқиб ўтади.

Хитой жанубида жорий йилнинг июль ойидан бери юқори ҳарорат кузатилмоқда. Шу билан бирга, кўплаб Европа давлатлари, жумладан, Буюк Британия, Франция, Германия ва Испанияда ҳам ғайритабиий иссиқлик ва қурғоқчилик кузатилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер