Хитойда 85 фоиз аҳоли коронавирусга қарши тўлиқ эмланди

03:02 18 Январь 2022 Дунё
1948 0

Фото: REUTERS / China Daily

Хитойда 1 миллиард 220 миллиондан ортиқ фуқаро COVID-19 га қарши тўлиқ эмланди. Бу мамлакат аҳолисининг 85 фоиздан кўпини ташкил қилади.

ХХР соғлиқни сақлаш миллий комиссияси спикери Ми Фен фуқаролар учун вакцина олиш бепул ва ихтиёрий эканини айтди.

Мамлакатда 14 январгача вакцинанинг 2 миллиард 928 миллион 981 минг дозаси қўлланилган. 1 миллиард 220 миллион 584 минг фуқаро тўлиқ эмланган.

Таъкидлаш жоиз, ҳозирча Хитойда тўрт хил оммавий тарзда ишлаб чиқарилган вакцина тасдиқланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?