Хитой ва АҚШ рақиб эмас, шерик бўлиши керак — Си Цзиньпин

16:13 26 Апрель 2024 Дунё
350 0

Фото: AP

Хитой ва Америка Қўшма Штатлари рақиб эмас, шерик бўлиши ва келишмовчиликлар юзага келган тақдирда умумий тил топиши керак. Бу фикрларни Хитой раҳбари Си Цзиньпин Хитойга ташриф буюрган АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен билан учрашувда айтиб ўтди.

“Бу йил Хитой ва АҚШ ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 45 йил тўлди. Ўтган 45 йил давомида икки давлат ўртасидаги муносабатлар кўтарилиш ва пасайишларни бошидан кечирди ва бизга кўп муҳим нарсаларни кўрсатди: икки давлат рақиб эмас, шерик бўлиши, муваффақиятга эришишда бир-бирига ёрдам бериши ва бир-бирига зарар келтирмаслиги керак”, деди Си Цзиньпин

Шунингдек, у икки давлат келишмовчиликлар юзага келган тақдирда умумий тил топишга интилиши, ноҳақ рақобатга киришмаслик зарурлигини қайд этди.

“Хитой ва АҚШ бир нарсани айтиб, бошқасини қилиш ўрнига ўз сўзларига собит бўлишлари керак”, деди Хитой етакчиси.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер