«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўли қурилиши келгуси йилда бошланиши мумкин — Садир Жапаров

15:22 09 Июнь 2022 Дунё
367 0

Фото: Иллюстратив фото

Қирғизистон президенти С.Жапаров ҳозирда лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилаётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, кузгача техник-иқтисодий асослаш ишлари якунланса, келгуси йилда йўл қурилиши бошланади. Темир йўл 3-4 йил ичида қуриб битказилади.

Жапаровнинг қайд этишича, темир йўл Қирғизистонга йилига $200 млн даромад келтириши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, темир йўл қурилиши бутун Марказий Осиё минтақасининг транспорт ва транзит салоҳиятини оширади. Магистраль Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистонни Каспий денгизи портлари ва ундан кейин Европа билан, келажакда эса Трансафғон темир йўли орқали Покистон портлари билан боғлаши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер