Хитой Ўзбекистонни саёҳат тавсия этилган мамлакатлар рўйхатига қўшди

Фото: Архив сурат
Хитой ҳукумати томонидан чет давлатларга, хусусан, Ўзбекистонга гуруҳли саёҳатлар қайта тикланди.
2023 йил 15 мартдан Хитой сайёҳлик агентликлари ва онлайн саёҳат хизмати провайдерлари тест режимида гуруҳли турлар саёҳатларини ташкил қилишни давом эттирмоқда.
Таъкидлаш керакки, Хитой фуқаролари гуруҳ бўлиб жами 40 та, хусусан, Ўзбекистон, Непал, Бруней, Вьетнам, Мўғулистон, Эрон, Иордания, Танзания, Намибия, Маврикий, Зимбабве, Уганда, Замбия, Сенегал, Қозоғистон, Грузия, Озарбайжон, Арманистон, Сербия, Хорватия, Франция, Греция, Испания, Исландия, Албания, Италия, Дания, Португалия, Словения, Вануату, Тонга, Самоа, Бразилия, Чили, Уругвай, Панама, Доминика, Сальвадор, Доминика, Багама ороллари каби давлатларга саёҳат қилишлари мумкин.
Маълумот учун, Ўзбекистонда хитойлик сайёҳлар учун уларга янада қулайлик яратиш мақсадида виза режими бекор қилинган. Бундан ташқари, Циан – Тошкент – Циан йўналиши бўйича тўғридан-тўғри рейс йўлга қўйилган. Бу ва бошқа чора-тадбирларнинг натижаси ўлароқ хитойлик сайёҳларнинг юртимизга ташрифи ортиб бормоқда.
Хусусан, 2018 йилда 32,5 минг нафар хитойлик сайёҳ Ўзбекистонга келган бўлса, бу кўрсаткич 2019 йилда 1,7 баробарга ортиб, 54,3 минг нафарни ташкил қилди. 2021 йилда COVID-19 пандемияси туфайли хитойлик туристлар оқими 3,6 минг нафаргача камайди. Аммо 2022 йилда яна бу рақамлар ошди — Хитойдан Ўзбекистонга 5,4 минг нафар турист ташриф буюрди.
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, хитойликларнинг юртимизга саёҳати иқтисодиётга ҳам ижобий таъсир кўрсатмоқда. Жумладан, Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Статистика агентлигининг тадқиқотига мувофиқ, Ўзбекистонда бўлиш давомида 1 нафар хитойлик сайёҳ туризм хизматлари учун ўртача 1,1 минг АҚШ доллари сарфлайди. Ўз навбатида 2023 йилда юртимизга 100 минг нафар хитойлик туристларни жалб қилиш мақсад қилинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти қўшма корхоналарни ишга туширди ва Хитой ишбилармон доираларининг етакчи вакиллари билан учрашди
- “Ўзбекистон нефть ва гази – OGU 2023” халқаро кўргазмасининг тантанали очилиш маросими ўтказилди
- “Марказий Осиё - Хитой” биринчи саммити. Иккинчи кундан фоторепортаж
- Ўзбекистон Президентининг Хитойга ташрифи самарали бўлди
- Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида 20 май куни қисқа муддатли ёмғир ёғади
- Наманганда гуллар фестивали (фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг