Хитой-ўзбек вакцинаси билан эмланганлар хорижга чиқолмайдими?

13:17 16 Август 2021 Жамият
1177 0

ZF-UZ-VAC-2001 вакцинанинг 1-босқичи билан эмландим, лекин чет давлатга чиқиш учун Америка ёки Германия вакцинаси билан эмланган бўлиш керак экан. Сизлар икки хил вакцина билан эмланиш мумкинмаслигини айтяпсизлар. Мен эмланган вақтимда бошқа вакцина турлари йўқ эди. Хитой-ўзбек вакцинасини олганлар хорижга чиқолмаслиги ростми? Ушбу саволга Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева жавоб берди.

«Бошқа давлат фуқароси сифатида сиз бораётган давлат талабларига риоя қилишингиз керак бўлади ва албатта шу давлатларда белгиланган вакциналар рўйхати бўйича эмланиб боришингиз мақсадга мувофиқ.

Бундай ҳолатда чет эл фуқароси сифатида шу давлат аҳолиси орасида COVID-19 касаллигини тарқатувчиси бўлмаслигингиз жуда муҳим ҳисобланади.

Ҳозирда Ўзбекистон-Хитой вакцинасини 1-босқичи билан эмланган бўлсангиз, шу вакцина билан тўлиқ эмланишингиз талаб этилади. Бу вакцина рўйхатига киритилган давлатлар ҳам кўп, шу давлатларга бемалол боришингиз мумкин.

Агар сиз режа қилган давлатнинг рўйхатида бу вакцина бўлмаса, тўлиқ вакцинациядан ўтгандан сўнг 3-6 ой ўтиб, оилавий шифокорга учрашишингиз, организмдаги ҳосил бўлган антитаначалар ва саломатлигингиз ҳолати баҳоланган ҳолда мос келадиган турдаги вакцинани олишингиз мумкин», дейди мутахассис.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?