“Хитой — Марказий Осиё” ягона тақдир жамиятини шакллантиришда Қонунчилик органларининг роли қандай?

16:34 28 Сентябр 2021 Жамият
66 0

Фото: senat.uz

Бугун Марказий Осиё мамлакатлари парламентлари билан биргаликда “Хитой – Марказий Осиё” ягона тақдир жамиятини шакллантиришда Қонунчилик органларининг роли” шиори остида онлайн симпозиум ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Э.Гадоев ва Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши доимий қўмитаси аъзолари, Хитойнинг маҳаллий Халқ Конгресслари ва Марказий Осиё мамлакатлари парламентлари вакиллари иштирок этди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Хитой билан стратегик шериклик ва ўзаро манфаатдорликка асосланган ҳамкорликни юксак баҳолайди ва қадрлайди.

Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги алоқалар кўплаб йўналишлар қатори парламентаризм соҳасида ҳам изчил ривожланиб бормоқда. Бунда икки давлат раҳбарларининг учрашувларида имзоланган келишувлар муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда. Бу каби учрашувлар икки томоннинг парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш ва чуқурлаштиришдан манфаатдор эканлигининг ёрқин ифодасидир.

Симпозиум доирасида республикада камбағалликни қисқартириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, аҳолининг доимий даромад базасини яратиш, мамлакатдаги барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш чоралари тўғрисида маълумот берилди.

Шунингдек, томонлар учрашув ўзаро ишонч ва ишчанлик руҳида ўтганини таъкидладилар. Хусусан, бу каби тадбирлар Ўзбекистон — Хитой муносабатларида доимо мавжуд бўлган тенглик, ишонч ва ўзаро тушуниш тамойиллари бўйича парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилиши билдирилди.

"Халқ сўзи".

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?