Хитой компанияси Навоий ва Фарғона вилоятларида қуёш электр станцияларини қуради
Фото: Халқ сўзи
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг (ИССВ) ташкилий кўмагида кеча Ўзбекистон ва Хитой ҳудудлари ўртасида энергетика ва савдо соҳаларида ҳамкорлик тўғрисидаги икки томонлама шартномаларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.
ИССВ маълумотига кўра, тадбирда Ўзбекистон томонидан – Инвестициялар, саноат ва савдо ҳамда Энергетика вазирликлари раҳбарияти, Тошкент ва Жиззах вилоятлари ҳокимликлари раҳбарлари, Хитой томонидан – ҳудудлар раҳбарлари, шунингдек, икки мамлакат йирик компанияларининг 40 дан ортиқ вакиллари иштирок этди.
Сўзга чиққанлар сармоявий, саноат ва савдо муносабатларини ривожлантириш нуқтаи назаридан энг истиқболли йўналишларга эътибор қаратдилар. Таъкидланганидек, узоқ вақт давомида самарали ҳамкорликда олиб борилган ишлар натижалари имзоланган ҳужжатларнинг йирик тўпламида ўз ифодасини топди.
Хусусан, Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудов ва «Huadian Xinjiang Power» компанияси бошқаруви раиси Хан Сун Навоий ва Фарғона вилоятларида қуёш электр станцияларини қуриш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзоладилар.
Бундан ташқари, имзоланган ҳужжатлар қаторида савдо, қайта тикланувчи энергетика соҳасида ҳамкорлик меморандумлари ҳамда Тошкент вилояти ва Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони ўртасида шериклик муносабатларини йўлга қўйиш бўйича келишувлар бор. Битимларда ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида биргаликда тегишли чоралар кўриш масалалари ўз ифодасини топган.
Бундан ташқари, тадбир доирасида иштирокчиларни ҳар икки ҳудуднинг инвестициявий салоҳияти билан яқиндан таништириш мақсадида иккала томон ҳам тақдимотлар ўтказди.
Маросим якунида эришилган юқори даражадаги ишонч ва шериклик муносабатларига асосланган ҳолда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш, шунингдек, томонларни қизиқтирган соҳаларда биргаликда олиб борилаётган ишларни фаоллаштиришга содиқлик билдирилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг