Хитой компанияси билан англашув меморандуми имзоланди

17:56 11 Июнь 2021 Жамият
283 0

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида Хитойнинг "China Gezhouba Group International Engineering Co., Ltd" компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Айтиш жоизки, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ўзининг қарийб 100 йиллик анъаналарига эга, минтақадаги етакчи ва тан олинган академик ҳамда илмий-тадқиқот институти бўлиб, муҳандислик (суғориш, сув ресурслари, атроф-муҳит, электрлаштириш ва автоматлаштириш, қишлоқ хўжалигини механизациялаш, қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти, менежменти ва маркетинги), ер ресурсларини бошқариш ҳамда бошқа соҳалар бўйича етакчи дастурлари билан танилган. “China Gezhouba Group International Engineering Co., Ltd” эса йирик халқаро даражада фаолият кўрсатувчи корпорация ҳисобланади. Компаниянинг фаолият доиралари қурилиш (энергетика, транспорт, гидротехника, коммунал қурилиш ва бошқа инфратузилма тармоқлари), кўчмас мулк, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, цемент ишлаб чиқариш, машинасозлик ва молиялаштириш соҳаларига сармоя киритиш каби соҳаларни ўз ичига олади. Компания дунёдаги «250 та энг йирик глобал пудратчилар» рейтингига киритилган. У142 дан ортиқ мамлакатда ўз фаолиятини олиб боради ва дунё бўйлаб 190 дан ортиқ амалдаги лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Сўнгги 40 йил ичида компания 4000 дан ортиқ турли хил энг яхши лойиҳаларни амалга оширди.

Компания Ўзбекистондаги лойиҳаларни ҳам фаол тарзда қўллаб-қувватламоқда. Хусусан, бугунги кунга келиб, Сирдарё вилояти ҳудудида қуввати 1500 МВт бўлган ИEС қуришни бошлади.

Томонлар ўртасида ўтказилган музокаралар натижасида институт талабаларининг мазкур ИEС қурилиши объектларида ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётларини ҳамда стажировкаларини ташкил этиш, битирувчиларни кейинчалик CGGC корхоналарида ишга жойлаштириш, шунингдек, ҳар икки томон вакилларининг тегишли соҳаларда тадқиқотлар олиб бориши ва тадқиқот натижаларини алмашиниши тўғрисида келишувга эришилди.

Учрашув сўнггида томонлар келгуси 5 йилга мўлжалланган ўзаро англашув меморандумини имзоладилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?