Хитой кемалари ва самолётлари Тайванни қуршаб олган — Тайвань Мудофаа вазирлиги

18:41 19 Сентябр 2022 Дунё
980 0

Архив сурат

Тайвань Мудофаа вазирлиги Хитой Халқ Республикасининг тўққизта самолёти ва бешта кемаси оролни ўраб олгани ҳақида хабар берди.

Жорий йилнинг 19 сентябрь, душанба куни Хитой армиясининг тўққизта самолёти ва бешта кемаси Тайванни қуршаб олди. Айни вақтда Хитойнинг иккита самолёти Тайван бўғозининг ўрта чизиғини кесиб ўтди, дея хабар беради орол Мудофаа вазирлиги.

16 сентябрь куни АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори ўринбосари Дэвид Коэн Хитой етакчиси Си Цзиньпин гўёки 2027 йилгача Тайванни эгаллашни режалаштираётганини маълум қилди. Контрразведка ходимининг сўзларига кўра, Хитой раҳбари ўз ҳарбийларига оролни эгаллаш учун Хитой Халқ озодлик армиясини тайёрлашни буюрган. Шу билан бирга, Коэн Вашингтон Пекин режаларни амалга оширишга қанчалик тайёр эканлигига ишончи комил эмаслигини таъкидлади.

Тайван бўғозидаги можаронинг кучайиши жорий йилнинг август ойи бошида АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг оролига сафари фонида бошланган эди. Тайвань ҳукумати ҳанузгача Хитой Халқ Республикаси ҳарбийлари ўрта чизиқни бузаётгани ҳақида хабар бермоқда. 

Пекин америкалик сиёсатчининг оролга ташрифини учта АҚШ-Хитой коммюникесида мустаҳкамланган «ягона Хитой» тамойилига эътибор бермаслик деб баҳолади. Унга кўра, халқаро ҳамжамият Хитой ва Тайванни ягона давлат сифатида тан олади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер