Хитой давлат телеканали «Ren Xiaorong» номли сунъий интеллект бошловчисини ишга туширди

15:23 25 Март 2023 Дунё
729 0

Фото: Иллюстратив фото

«Ren Xiaorong» - бу фойдаланувчиларга ҳафта давомида бўлиб ўтган икки сессия, Хитой халқ сиёсий маслаҳат кенгаши ва Бутунхитой халқ вакиллари йиғилиши йиллик ялпи мажлислари билан боғлиқ саволларни беришга имкон берадиган сунъий интеллект билан ишлайдиган дастур.

У партия сиёсатини кузатиш, одамларнинг саволларига жавоб бериш учун дастурлаштирилган ва 24/7 тартибида эфирга узатилади.

Ҳозирча виртуал тақдимотчининг ҳаракат эркинлиги жуда чекланган - у сўнгги пайтларда фойдаланувчиларни қайси мавзулар қизиқтираётганлигини аниқлай олади, аммо аниқ саволларга жавоб бера олмайди.

Уларнинг хусусиятлари чекланган бўлсада, «Ren Xiaorong» каби сунъий интеллект бошловчилари келажак телевидениясининг белгисидир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер