Хитой армияси урушга тайёргарлик кўришга чақирилди

01:31 30 Июль 2022 Дунё
1064 0

Фото: Reuters

Хитой халқ-озодлик армиясининг Weibo ижтимоий тармоғидаги расмий аккаунтида урушга тайёргарлик кўришга чақирилган қисқа хабар эълон қилинди.

Штаб-квартираси Шандун провинцияси Вэйфан шаҳрида жойлашган Хитой халқ-озодлик армиясининг 80-армияси расмий аккаунтида «Урушга тайёрланинг!» деган қисқа хабар жойлаштирилган. Ушбу таркиб учта мото-ўқчи, шунингдек, танк, артиллерия ва ҳаво ҳужумидан мудофаа бригадасидан иборат. Унга Ҳарбий-ҳаво кучларининг 7-ҳаво полки ва махсус операциялар кучлари бригадаси бириктирилган.

Кейинроқ берилган изоҳларда 80-армия вакиллари ушбу хабар Хитой халқ-озодлик армияси ташкил этилганининг 95 йиллиги муносабати билан чиқарилганига аниқлик киритишиб, урушга тайёргарлик Хитой ҳарбийларининг асосий масъулияти эканлигини қўшимча қилишди.

Аввалроқ, Гуандун денгиз хавфсизлиги бошқармаси Хитой ҳарбий-денгиз кучлари Жанубий Хитой денгизида икки кунлик ҳарбий машғулотларни бошлагани ҳақида хабар берган эди. Департамент маълумотларига кўра, амалиётлар 29 ва 30 июль кунлари жанубий Гуандун провинциясини Хайнан оролидан ажратиб турувчи Цюнчжоу бўғозининг ғарбий қисмида бўлиб ўтади. Шунингдек, машғулотлар Даваншан оролининг жануби-шарқидаги ҳам ўтказилади. Ушбу амалиётларнинг бошқа тафсилотлари ошкор этилмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер