Хитой АҚШни мағлуб этиш учун армия яратишда гумон қилинди

11:52 18 Апрель 2024 Дунё
251 0

Архив сурат

АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари вазири Фрэнк Кендалл Хитойни Америка Қўшма Штатларни мағлуб этиш учун армия яратишда гумон қилди.

«Биз ҳарбий-технологик устунлик учун курашдамиз», деди у.

Конгрессмен Майк Рожерснинг таъкидлашича, Хитой денгиз флотлари сони бўйича аллақачон АҚШдан ўзиб кетган, ҳаво кучлари бўйича эса деярли ортда қолдирган.

Аввалроқ, АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Метью Миллер Хитой Россияга ҳарбий-саноат комплексини янгилаш учун материаллар юборганини маълум қилган эди. Унинг қўшимча қилишича, Давлат котиби Энтони Блинкен 16-19 апрель кунлари Италияда бўлиб ўтадиган G 7 ташқи ишлар вазирлари билан учрашувда бу масалани кўтаришни режалаштирмоқда.

Шу йилнинг март ойида америкалик собиқ разведка ходими Скотт Риттер Россия давлат тизими мамлакатга ҳарбий саноатни ривожлантиришга имкон беришини, шу сабабли АҚШ қуролланиш пойгаси бошланса, ютқазишини айтганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?