Хитой АҚШ президентининг "COVID-19" келиб чиқиши бўйича берган баёнотини туҳмат деб атади

18:47 27 Май 2021 Дунё
509 0

Фото: Reuters

Хитойнинг Вашингтондаги элчихонаси коронавирус келиб чиқишининг лабораториядан чиқарилган бўлиши мумкин деган фаразни истисно қилмаган АҚШ президенти Жозеф Байденнинг баёнотини туҳмат деб атади.

Дипломатик ваколатхона ушбу мавзуга эътибор қаратадиган сиёсатчиларни айбни бошқа томонга ағдаришда айблади.

Таъкидланишича, Пекин бу баёнотни туҳмат ва айбни ўзгартириш, вирусни лабораториядан чиқарилган деган фаразни фитна сифатида қабул қилган. 

Хитой томони, шунингдек, текширувларнинг сиёсийлаштирилиши вируснинг келиб чиқишини аниқлашни мураккаблаштиришини таъкидлади.

«Биз бутун инсоният саломатлиги учун масъулиятни ҳис қилган ҳолда, коронавируснинг биринчи қайд этилган барча ҳолатларини биргаликда ўрганишни ва дунёдаги барча махфий биолабораторияларга оид текширувни қўллаб-қувватладик. Тергов тўлиқ, очиқ ва илмий асосланган бўлиши, у якунланиб, вазиятга аниқлик киритилиши керак», дея хулоса қилди дипломатик ваколатхона.

Аввалроқ АҚШ президенти Жозеф Байден коронавируснинг келиб чиқишини 90 кун ичида аниқлашни буюрган эди.

Оқ уйнинг баёнотида айтилишича, президент АҚШ разведка агентликларига "COVID-19" келиб чиқиш манбасини топиш учун икки баравар куч сарфлаш кераклигини айтган.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари ХХР ҳамкасблари билан биргаликда олиб борган текширувлар "COVID-19" қаердан келиб чиққанлиги ҳақидаги саволга аниқ жавоб олишга имкон бермади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?