Хитой 2026 йилда Зуҳра сайёрасига зонд ўчиришни режалаштирмоқда

19:46 12 Июль 2022 Дунё
680 0

Архив сурат

Хитой Фанлар академияси 2026 йилда Зуҳра (Венера) сайёрасига унинг тузилиши ва атмосферасини ўрганиш учун VOICE (Venera Climate and Volcano Explorer) зондини юборишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Миллий космик фанлар маркази сайтида хабар берилди.

«VOICE лойиҳаси аэрокосмик пилот лойиҳаси томонидан қўллаб-қувватланган бир қатор миссия тушунчалари ва режаларини ўрганишга асосланган. Унинг ишга туширилиши 2026 йилга мўлжалланган. 2027 йилда у Венера орбитасида илмий изланишлар олиб боради», дейилади хабарда.

Тахминан 350 кг. оғирликдаги VOICE сайёралараро автоматик станцияси олимлар режасига кўра, Венеранинг геологик эволюцияси, унинг атмосферасидаги иссиқлик ва кимёвий жараёнлар ва сайёра юзаси устидаги булутларда ҳаёт мавжудлиги эҳтимолини ўрганади.

Миссия энг замонавий юқори технологияли ускуналардан, жумладан, юқори аниқликдаги тасвирлар учун мультиспектрал қурилмалардан ва диафрагма синтези учун радарлардан фойдаланади. Ушбу технология қурилма баландлиги, об-ҳаво шароити ва суратга олинаётган объектнинг ёритилишидан қатъи назар, юқори аниқликда Ерни масофадан туриб зондлашни амалга ошириш имконини беради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер