Хиллари Клинтон 2024 йилги президентлик сайловларида иштирок этмаслигини маълум қилди

23:40 19 Июнь 2022 Дунё
1362 0

Фото: Reuters

АҚШнинг собиқ давлат котиби Клинтон 2024 йилги президентлик сайловларида қатнашишмайди.

АҚШнинг собиқ давлат котиби ва 2016 йилги сайловларда президентликка номзод Хиллари Клинтон 2024 йилдаги сайловларда ўз номзодини қўйиш ниятида эмаслигини айтди. У ўз қарорини «Financial Times» газетасига берган интервьюсида маълум қилди.

«Бу ҳақида гап бўлиши мумкин эмас», дейди америкалик сиёсатчи нашрга берган интервьюсида.

Клинтон шунингдек, амалдаги давлат раҳбари Жо Байденни Демократик партиядан янги муддатга номзод қилиб кўрсатишни таклиф қилди. Бундан ташқари, республикачи, собиқ Оқ уй раҳбари Доналд Трамп ҳам сайловда иштирок этиш мумкин.

Аввалроқ, CNN телеканали ўз манбаларига таяниб, АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трампнинг 2024 йилги президентлик сайловларида иштирок этишини эълон қилиш бўйича режалари ҳақида хабар берган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер