Хавфли контрафакт хамиртурушлар сотилаётгани аниқланди

21:49 25 Октябр 2022 Жамият
605 0

Фото: Иллюстратив фото

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига “Central Asia Distribution” МЧЖнинг расмий вакили – дистрибютори мурожаат қилиб, республика ҳудудида «Angel Дрожжи хлебопекарные сухие активные», «Angel разрыхлител теста», «Angel Дрожжи хлебопекарные сухие инстантные» ва «Дрожа Baker Dream» савдо белгиси остидаги маҳсулотларнинг қалбакилаштирилган нусхалари сотилаётганлигини маълум қилинди, дея хабар бермоқда Агентлик ахборот хизмати.

Ҳудудларда жойлашган бозорлар ва савдо дўконларида контрафакт хамиртуруш маҳсулотларини аниқлаш юзасидан Агентликнинг ҳудудий тузилмалари томонидан 64 та мониторинг кузатувлари амалга оширилди. Натижада, Агентлик томонидан 54 та ҳолатда (85 фоизида) савдо ва хизмат кўрсатиш жойларида маҳсулотларнинг мавжуд ҳолатларда унинг юридик шахс номи ва савдо шохобча жойи қайд этилиб, мутасадди ташкилотларга зарур чораларни кўриш учун маълумотнома юборилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер