“Ханифахоним набиралари” спорт тўгаракларида чиниқмоқда

15:51 15 Октябр 2021 Жамият
230 0

Фото: Фахридиин Бозоров / «Халқ сўзи»

Қарши шаҳри Алишер Навоий номидаги маҳалла фуқаролар йиғинида яқинда очилган 150 ўринли “Ханифахоним набиралари” нодавлат мактабгача таълим ташкилотида болажонлар учун бадиий гинастика ва бокс тўгараклари ташкил қилинди.

Тадбиркор Бекзод Маннонов ташаббуси билан янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилган МТМда кичкинтойлар инглиз ва рус тиллари, ментал арифметика, хореография, расм чизиш ҳамда моҳир қўллар тўгаракларида иқтидор ва салоҳиятини рўёбга чиқариши учун имкониятлар яратилди.

-“Ханифахоним набиралари”  тарбияланувчилари сафида набирам ҳам бор,- дейди  қаршилик Дилбар Очилова. –Бу замонавий боғчада турли тўгараклар, логопед ва психолог хизматлари йўлга қўйилгани бизни қувонтирди.

Мактабгача таълим ташкилотининг очилиши қўшалоқ байрамга айланди. Шу куни тадбиркор Бекзод Маннонов 20 нафар боқувчисини йўқотган боланинг суннат тўйини ўтказиб берди. Тўй болаларга қимматбаҳо совға-саломлар ҳадя қилинди, куй-қўшиқлар рақсларга уланди.

 

            Фахриддин БОЗОРОВ, “Халқ сўзи”.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?