Ханчжоу-2022: таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси қандай тайёргарлик кўрмоқда?
Айни кунларда спортчиларимиз Ўзбекистон таэквондо WТ ассоциациясига қарашли базада йиғин ўтказишмоқда.
Таркибда Улуғбек Рашитов, Никита Рафалович, Нияз Пулатов, Светлана Осипова, Мадинабону Маннопова каби асосий таркиб вакиллари билан бир қаторда захира спортчиларини учратиш мумкин. Кечаги машғулотларни мураббий Александр Ким олиб борди.
Шубҳасиз, Осиё ўйинларига муносиб тайёргарлик кўришда кучли терма жамоа билан спарринг ўтказиш муҳим аҳамият касб этади. Айнан шу мақсадда режага кўра, 22 июлдан машғулотларга россиялик таэквондочилар қўшилади. Мазкур қўшма йиғин 31 июлга қадар давом этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг