«Халқпарвар» комиссияси фаолияти самарадорлиги қандай таъминланади? Шу бўйича тавсиялар берилди

23:36 08 Май 2021 Жамият
399 0

Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Р. Алимов Андижон вилоятида бўлиб, бу ердаги аҳоли билан учрашди.

Учрашувда Сенатга келиб тушган мурожаатлар асосида фуқаролар билан учрашиб, улар юзасидан ташкилот раҳбарларига ва ушбу ҳудуддан сайланган депутатларга масалани ижобий ҳал қилиш бўйича тегишли кўрсатмалар берди.

Шунингдек Избоскан тумани ҳокимлигида ўтказилган семинарда сенатор Р. Алимов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлисида қабул қилинган қонунлар ва кўриб чиқилган масалалар юзасидан депутатларга батафсил маълумот берди.

Унда сенатор М. Ғаниева, Андижон вилояти Избоскан, Пахтаобод, Андижон, Олтинкўл, туманлари ҳамда Андижон шаҳрида фаолият олиб бораётган Халқ депутатлари (туман, шаҳар) Кенгаши котибият мудирлари, «Халқпарвар» комиссияси раислари ҳамда доимий комиссия раислари иштирок этди.

Сенаторлар туманлар Кенгашлари қошида тузилган «Халқпарвар» комиссияси аъзолари томонидан олиб борилаётган ишлар билан танишди ва фаолиятни янада фаоллаштириш юзасидан ўз тавсияларини берди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?