Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан Халқаро самбо федерацияси доимий равишда тан олинди

04:01 22 Июль 2021 Спорт
747 0

Халқаро самбо федерацияси Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан доимий равишда тан олинди. Бу ҳақда бугун Токиода ўтказилган ХОҚнинг навбатдаги сессиясида маълум қилинди.

Ушбу тарихий воқеани Халқаро самбо федерацияси президенти Василий Шестаков шундай изоҳлади:

«Бугун самбо оиласи учун ҳақиқий байрам. Уч йил олдин самбо спорти FIAS томонидан вақтинчалик тан олинган эди. Шу вақт оралиғида биз бутун жаҳонга бундан-да яхшироғига лойиқ эканлигимизни исботладик. Бу давр дунёдаги оғир вазият - Covid-19 пандемиясига тўғри келди ҳамда ҳаётимизнинг барча соҳалари, жумладан спорт тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга ҳам таъсир кўрсатди. Аммо биз инқироз шароитида ишлашни, кўплаб чекловларга мослашишни, ғайриоддий шароитларда халқаро турнирларни ўтказишни ўргандик. Дастлаб, ушбу вазифа имконсиз бўлиб туюлди, шунга қарамай, биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан бунга эришдик. Бу миллий ва қитъа самбо федерацияларининг яхши мувофиқлаштирилган иши ва албатта, бизнинг бош ҳамкорларимизнинг кўмаги туфайли амалга ошди.

Эндиликда янада кўпроқ давлатлар самбога ўз эшикларни очмоқда. Самбо мусобақаларини дунёнинг 68 мамлакати телекомпаниялари, жумладан спорт трансляциялари байроқдори - "Eurosport" телеканали ҳам намойиш қилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?