Халқаро математика олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчи бронза медалини қўлга киритди

09:52 15 Июль 2022 Жамият
1492 0

Фото: Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати

Хабарингиз бор, ўзбекистонлик ўқувчилар Норвегиянинг Осло шаҳрида 6-16 июль кунлари ўтказилган 63-Халқаро математика олимпиадасида иштирок этди.

Дунёнинг 106 та давлатидан 600 нафар ўқувчи қатнашган мазкур Олимпиадада юртимиз шарафини ҳимоя қилган Қоракўл Халқаро математика мактаби ўқувчиси Лазизбек Ражаббоев бронза медалини қўлга киритди.

Белгиланган тартибга кўра, медаль соҳиби олий таълим муассасасига тест синовларисиз, давлат гранти асосида қабул қилинади.

Бронза медали учун ўқувчига 60 млн. сўм, унинг ўқитувчисига эса 45 млн. сўм пул мукофоти билан тақдирланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер