Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси Ўзбекистонга 100 миллион доллар ажратади

14:45 05 Март 2024 Жамият
155 0

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси ўртасида иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш мақсадида 100 миллион доллар миқдоридаги “Мурабаҳа” молиялаштириш битими ва агентлик келишуви имзоланди.

Битим Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси орқали мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлашга қаратилган.

Маблағ 24 ойгача бўлган муддатга қулай шартларда икки траншда ажратилади. Ушбу маблағлар Ўзбекистон аҳолисининг эҳтиёжларини қондириш, мамлакат аграр секторининг барқарорлиги ва ривожланишини қўллаб-қувватлашга имкон беради.

Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси (ITFC) Ислом тараққиёт банкининг асосий институти бўлиб, унинг вазифаси Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида иқтисодий ўсиш ва савдони ривожлантиришни рағбатлантиришдан иборат.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?