Халқаро ҳунармандчилик фестивали доирасида қирқдан ортиқ тадбирлар бўлиб ўтади

13:33 06 Сентябр 2019 Жамият
1596 0

Айни кунларда 10-15 сентябрькунлариҚўқон шаҳрида бўлиб ўтадиган Халқаро ҳунармандчилик фестивалига тайёргарлик жараёнлари қизғин кўринишолган. Махсус ажратилган 17 гектар Ўрдаолди майдонида фестиваль меҳмонлари кўргазмалар учун расталар тайёрлаш, саҳна қуриш ишларини бошлаб юбордилар.Барча вилоят вакиллари тўрт кун давомида декорация ва саҳна қурилишларини якунлаб, фестиваль иштирокчиларини кутиб олишга шай ҳолатда бўлишади.

— Қўқонга кириб келар эканман, шаҳар ҳақидаги хотираларим қайта жонланди, — дейди Сирдарё вилояти бош рассоми, декорациялар устаси Анорқул Бойбеков. —Дунёнинг 24 давлатида кўргазмалар, кўрик-танлов ва фестивалларда иштирок этганман. Голландияда уста-ҳунармандлар тайёрлашга ихтисослашган ўқув юртида Қўқон ёғоч ўймакор усталари ясаган буюмларни кўрганимда, Белгияда экспонатлар орасида қўқонликлар ясаган ўйма эшикка кўзим тушганида кўҳна Қўқон ҳақиқий ҳунармандлар юрти эканлигига яна бир бор амин бўлганман. Сирдарёлик 80 нафар ҳунарманд, санъаткор ва рассомлар ушбу фестивалда янги маслакдошлар топишади, ҳунармандлар билан тажриба алмашиб янада малакали бўлишларидан умидвормиз.

— Навоий вилояти табиий археологик ёдгорлиги — “Сармишсой” билан машҳур, —дейди устабоши Дилмурод Маҳмудов. —Фестивалда иштирок этиш учун катта тайёргарлик кўраётган навоийликлар Ўрда майдонидан ўзлари учун ажратилган жойда Сармишсой тоғлари макетини тиклашяпти.  Вилоятимизнинг номи Мир Алишер Навоий бобомизнинг номлари билан уйғун. Шунинг учун Ўрдада Алишер Навоий чодирини ҳам гавдалантирмоқчимиз. Фестиваль иштирокчиларига мутафаккир шоирнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида кенгроқ маълумот берилади. Фарҳоднинг тоғ қазиб, машаққат билан халққа сув келтириши ва Ширин образини ҳам намойиш қиламиз. Навоийлик ҳунармандлар учун 60 раста ҳам қурилмоқда. Бу расталардан энг нодир ҳунармандчилик маҳсулотларимиз ўрин олади.

Пойтахтимиз Тошкент ҳунармандлари ва санъат аҳли ҳам Халқаро ҳунармандчилик фестивалига ўзгача тайёргарлик кўришмоқда. Ўрда майдонида пойтахтни эслатувчи декорациялар қурилмоқда. Яъни, Тошкент дарвозалари, телеминора, курант соати, эски шаҳар кўчалари тикланяпти.Ҳунармандчилик ва санъат намуналари бўлган катта кўза, доира ва рубобдан иборат рамзий белги ҳам ўрнатилади.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, белгиланган дастурга асосан, фестивалнинг илк куни Худоёрхон ўрдасидан Ҳунармандлар шаҳарчаси бўйлаб Ўрдагача қатнашчиларнинг тантанали парад-юришидан бошланади. Сўнгра маҳаллий ва хорижлик ҳунармандларнинг маҳсулотлари кўргазмасига старт берилади. Тантанали очилиш маросимидан сўнг“Ҳунармандчилик ва халқ амалий санъатини ривожлантириш истиқболлари” мавзусида илмий-амалий конференция ўз ишини бошлайди. Кулолчилик, кандакорлик, каштачилик, зардўзлик, рассомчилик ва миниатюра, темирчилик, гиламдўзлик, хаттотлик санъати вакиллари ҳамда миллий матолар тўқувчи усталарнинг маҳорат дарслари бўлиб ўтади. “Дастурхончи” маданий мерос объектида “Ўзбекистон ҳунармандчилиги дурдоналари”, “Анъанавий ўзбек кулолчилиги санъати” китоб альбомларининг тақдимот маросими уюштирилади.

Шунингдек, шаҳар бўйлаб халқ сайллари,диққатга сазовор жойларга саёҳатлар, қўғирчоқбозлик, дорбозлар ва фольклор жамоалари, ҳар бир вилоятнинг маданият бошқармалари томонидан тайёрланган концерт дастурлари, ош танловлари, ўзбекистонлик ва хорижлик дизайнерлар иштирокида “Кokand fashion” мода ҳафталиги намойиши ҳам фестивал дастуридан ўрин олган.

Элёржон ЭҲСОНОВ,

“Халқ сўзи”мухбири.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?