Халқаро экспертлар билан биргаликда Тадбиркорлик кодекси лойиҳаси муҳокама қилинди

20:02 13 Декабрь 2022 Жамият
559 0

Фото: Адлия вазирлиги

Адлия вазирлигида Германия Федерал Адлия вазирлиги ҳузуридаги Халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлик жамғармаси (IRZ) билан ҳамкорликда Тадбиркорлик кодекси лойиҳасининг айрим масалаларини муҳокама қилиш учун амалий семинар ташкил этилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.

Таъкидланганидек, бугунги кунда, тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари тарқоқ ҳолда ва ниҳоятда кўп – 5000 га яқин.

Тизимлаштиришдан асосий мақсад соҳадаги энг асосий қонунларни бирлаштириш ва тадбиркорликнинг фундаментал ҳуқуқий устунларини белгилаб олиш ҳисобланади.

Тадбиркорлик кодекси лойиҳасини ишлаб чиқишга 3 йилга яқин вақт сарфланди. Лойиҳани ишлаб чиқишда нафақат миллий экспертларимиз, балки халқаро экспертлар ҳам жалб қилинди, 5 ойдан ортиқ жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилди.

Жамоатчилик, тадбиркорлар ва соҳа экспертлари билан ўтказилган муҳокамалар натижасида 1500 га яқин таклифлар келиб тушди ҳамда лойиҳада коррупциявий омилларнинг мавжудлиги, гендер тенгликка таъсири ва бошқа масалалар бўйича ўтказилган сўровномаларда 1200 дан ортиқ фуқаролар иштирок этишди.

Келиб тушаётган таклифлар асосан, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, кредит ажратиш, текширувлар, солиқ соҳасида берилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер