Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни қачондан бери нишонланмоқда

17:08 01 Июнь 2022 Жамият
1656 0

Фото: Шаҳнозабону Шодиева, ЎзДЖТУ талабаси.

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунини нишонланиш таклифи илк бор 1925 йили Женевада болалар фаровонлиги бўйича Бутунжаҳон конференциясида илгари сурилган.

1949 йил Парижда Аёллар демократик партияси қарорига кўра, 1 июнь «Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» деб тан олинган ва 1950 йилдан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан дунёда 1 июнь «Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» сифатида нишонланиб келади.

Фото: Шаҳнозабону Шодиева, ЎзДЖТУ талабаси.

1959 йил 20 ноябрда «Бола ҳуқуқлари декларацияси» , 1989 йил 20 ноябрда «Бола ҳуқуқлари тўғрисида конвенция» БМТ томонидан қабул қилинди. Бу каби муҳим халқаро ҳужжатларнинг қабул қилиниши жаҳоннинг кенг жамоатчилик томонидан илиқ кутиб олинди.

Фото: Шаҳнозабону Шодиева, ЎзДЖТУ талабаси.

Дунёнинг деярли барча давлатларида бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам ушбу сана кўтаринки руҳда ўтказилади. Келажагимиз эгалари учун концерт дастурлари ва турли томошалар, сайиллар ва спорт мусобақалари ташкил этилади. Сайилгоҳлар болалар учун шу куни чегирмалар тақдим этади. Хусусан, жорий йил ушбу сана муносабати билан мамлакатимиздаги барча музейлар ўн олти ёшгача бўлган болалар учун бепул ташриф имкониятини тақдим этилди. Буларнинг барчаси болалар кўзидаги қувончни, уларнинг шўх кулгиларини кўриш учундир.

Дилфуза Қурбонбоева, ЎзДЖТУ талабаси.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер