Халқаро биология олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчи бронза медалини қўлга киритди

09:40 18 Июль 2022 Жамият
547 0

Фото: Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати

Хабарингиз бор, ўзбекистонлик ўқувчилар 10-18 июль кунлари Арманистон давлатида ўтказилган 33-Халқаро биология олимпиадасида қатнашди.

Дунёнинг 64 давлатидан 256 нафар ўқувчи қатнашган мазкур олимпиадада Тошкент педиатрия институти академик лицейи ўқувчиси Азиза Абдувалиева бронза медалини қўлга киритди.

Белгиланган тартибга кўра, медаль соҳиби олий таълим муассасасига тест синовларисиз, давлат гранти асосида қабул қилинади.

Бронза медали учун ўқувчига 60 млн. сўм, унинг ўқитувчисига эса 45 млн. сўм пул мукофоти билан тақдирланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер