Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтган вақт давомида 20 дан ортиқ электрон таълим ресурслари ишлаб чиқилди

Фото: Халқ таълими вазирлиги
Халқ таълими вазирлиги томонидан умумтаълим мактаблари педагогларининг касбий маҳоратларини ошириш ва ўқувчиларнинг билим олиш кўникмаларини замонавийлаштириш борасидаги технологик жараёнлар давомий олиб борилмоқда.
Айтиш жоизки бугунги кунда республикадаги умумтаълим муассасаларида Ягона «Электрон таълим» тармоғи яратилиб, 2000 та мактабда тўлиқ жорий қилинди.
Жумладан, мамлакатимиздаги умумтаълим мактаблари ва «Баркамол авлод» болалар мактабларининг 12 мингдан ортиқ компьютер синфхоналари ва бошқа хизмат хоналари ички локал тармоғи ҳамда ўқитувчилар хоналари Wi-Fi қурилмалари билан таъминланди.
Мактабларда иш олиб бораётган информатика ўқитувчиларининг 6500 нафари ёки 41 фоизи Python, C++, Scratch каби замонавий дастурлаш тиллари бўйича ўқитилди. Шу билан бирга Жиззах, Наманган, Хоразм, Самарқанд вилоятларидаги 2500 та умумтаълим мактабларнинг директорлари жойлардаги IT-Park ўқув марказларида «АКТ саводхонлик» бўйича ўз малакаларини оширишди.
Яна бир хайрли ташаббус сифатида вазирлик томонидан ўтган вақт давомида Maktab.uz, Kitob.uz, Edukids, Smartland каби 20 дан ортиқ электрон таълим ресурслари ишлаб чиқилди.
Мазкур платформаларга мактаб ўқув дастурлари бўйича тайёрланган:
— 14 000 дан ортиқ видеодарслар;
— 4 000 дан ортиқ тақдимотлар;
— 4000 га яқин электрон ва аудио китоблар;
— 2 000 дан ортиқ интерактив кўринишдаги мантиқий ўйинлар тўплами жойлаштирилди.
Айни вақтда ўқувчиларнинг платформалардан кенг фойдаланишларини таъминлаш мақсадида доимий тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва «Gazprom» компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди
- Саудия Арабистонида биринчи Ислом санъати биенналесининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг