Халқ таълими вазирлиги ҳузурида Ўқувчи-ёшларни келажак касбларига тайёрлаш маркази ташкил этилади

10:25 21 Июль 2022 Жамият
212 0

Иллюстратив фото

«Халқ таълими вазирлиги тизимида Ўқувчи-ёшларни келажак касбларига тайёрлаш марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.

Марказнинг асосий вазифалари:

  • Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун келажак касбларига йўналтирувчи тўгараклар фаолиятини ташкил этиш;
  • Ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтларидан унумли ва мақсадли фойдаланиш, уларнинг ижодий, интеллектуал ва тадбиркорлик салоҳиятини ошириш, замонавий фанларни чуқур ўргатиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
  • Ўқувчи-ёшларда мустақил қарор қабул қилиш кўникмаларини, ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларни мустаҳкамлаш, ахборот маконидаги турли таҳдидларга нисбатан соғлом иммунитетни ҳосил қилиш;
  • Ўқувчи-ёшларнинг мустақил ташаббус ва шахсий ғояларини илгари суриш, ҳаётий позицияга эга бўлишини таъминлашга йўналтирилган маҳорат дарсларини ҳамда маданий-маърифий тадбирларни ташкил этиш.

Ҳужжат билан марказ ходимларининг умумий чекланган сони 30 нафар (техник ва хизмат кўрастувчи ходимлардан ташқари) этиб белгиланган.

Марказни молиялаштириш манбалари:

  • Ўзбекистон давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;
  • Юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан, Ўзбекистон норезидентларининг ҳомийлик хайриялари;
  • халқаро молия ташкилотлари ва хорижий давлатларнинг грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари;
  • Қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

2021 йил 1 сентябрдан бошлаб марказ директори ва тўгарак раҳбарларининг меҳнати уларнинг фаолият самарадорлигини баҳолаш мезонлари асосида директор жамғармаси ҳамда халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги халқ таълими соҳасида ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар ойда қўшимча рағбатлантирилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер