«Халқ сўзи»да танқид қилинган камчиликларни бартараф этиш назоратга олинди

20:38 25 Февраль 2022 Жамият
919 0

Фото: Халқ сўзи

«Халқ сўзи» газетасининг расмий сайтида 24 февраль куни эълон қилинган «Хўжакўрсинликдан кимга наф?» сарлавҳали мақолада келтирилган ҳолат «Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ раҳбарияти томонидан шу куннинг ўзида назоратга олинди. Ишчи гуруҳи тузилиб, ўрганиш ишлари олиб борилди.

Темир–бетон таянчларни ўрнатишда хато ва камчиликларга йўл қўйган ходимларга нисбатан белгиланган тартибда интизомий жазо чоралари қўлланилишини маълум қиламиз.

Когон тумани «Мустақиллик» маҳалла фуқаролар йиғини Қизилгул қишлоғи оғир ҳудуд сифатида рўйхатга олинган бўлиб, бу ерда электр энергияси таъминотини яхшилашга қаратилган қурилиш ва монтаж ишлари давом этяпти. Мақолада келтирилган камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди. Келгусида бундай камчиликларга такроран йўл қўйилмаслиги учун зарур чоралар кўрилди. Қурилиш ишларининг белгиланган стандартлар асосида амалга оширилиши жамият раҳбарияти томонидан назоратга олинди.

«Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси»

АЖ матбуот хизмати.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер