«Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари танлови ғолиблари аниқланди

15:44 05 Апрель 2021 Жамият
873 0

“Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририяти 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни олдидан “Энг яхши мақолалар” танловини эълон қилган эди.

Мазкур танловга 40 дан ортиқ ижодий ишлар қабул қилинди. Тақдим этилган материаллар орасидан турли соҳаларда меҳнат қилаётган, оила ва жамият олдидаги юксак масъулияти ҳамда бурчини чуқур англаган, ўзининг хайрли ишлари билан Ватан равнақига муносиб ҳисса қўшиб келаётган фидойи хотин-қизлар фаолияти қизиқарли, таъсирчан, самимий ва содда тилда акс эттирилган бешта энг яхши мақола танлов ҳайъати аъзолари томонидан саралаб олинди.

Танлов натижаларига кўра “Халқ сўзи” газетасининг 2021 йил 18 февраль сонида чоп этилганСевара Алижонованинг “Фарғонанинг “Лола”си” сарлавҳали мақоласи
“Народое слово” газетасининг 2021 йил 6 март сонида чоп этилган Халима Халилаеванинг “Отзывчивость — качество бесценное”, сарлавҳали мақоласи, 

“Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарининг расмий сайти — xs.uz сайтида берилган Жобир Исматуллаевнинг “Ердаги фаришта”,

Фотима Абдураимованинг Чимбойнинг она қизи”, Инобат Аҳатованинг Уч кун ҳақиқий “дўзах” бўлди... — шифокор аёл коронавирусга қарши кураш, пандемия даҳшатлари ҳақида” сарлавҳали мақолалари ғолиб деб топилди.

Таҳририят танловда фаол иштирок этган барча қатнашчиларга ўз миннатдорлигини билдиради ва ғолиб деб топилган мақолалар муаллифлари диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишини маълум қилади.

Танлов ғолиби: Севара Алижонова

 

Танлов ғолиблари: Фотима Абдураимова ва Халима Халилаева
Танлов ғолиби: Инобат Аҳатова

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер